Ўзбекистон ҳудудида ҳуқуқшунос сифатида фаолият олиб бораётганимга, шукрким, ўттиз икки йил бўляпти. Талабалик давримизда ҳуқуқий адабиётлар асосан рус тилида эди. Шунинг учун рус тилини ўрганишга мажбур эдик ва рус ҳуқуқшунослиги бизга ибрат эди. Совет ҳуқуқшунослиги роман-герман мамлакатлари ҳуқуқий пойдеворига қурилган эди. Нега роман-герман? СССР Германияни урушда енгди. Фронтдан қайтаётган жангчилар Германияда қўлларига илашган ҳамма нарсани кўтариб қайтдилар. Зингер тикув машиналари, Дизель моторлари, кир ювгич, музлатгич, турли-туман маиший техника воситалари ўғри ёки талончиники эмас, «ғолибларники!!!».
Худди шу тахлитда уларнинг ҳуқуқий адабиётлари ҳам. Мустақилликдан сўнг ўзбек ҳуқуқшунослари янги йўналиш англо-саксон ҳуқуқшунослиги асослари билан таниша бошладилар. Ҳуқуқшунос олимларимиз солиштириб кўришди. Англо-саксон мамлакатлари ҳуқуқшунослиги роман-герман ҳуқуқий мактабидан устун!
Барча ҳуқуқий нормалар янгича йўналиш бўйича амалиётга киритила бошлади. Олди-орқасига қарамасдан қонунларни ва ундаги нормаларни кўчириб, амалиётга тадбиқ эта бошладик. Бу худди ўзига таниш бўлмаган бировнинг мотоциклини уйга келтириб, ҳайдашни билмаслик каби ҳолат эди. Чет элликлар қонунларимизни ўқиб, қойил қолишади. Аммо, амалиётда қандай муаммога дуч келаётганимиз шахсан ўзингиз иштирок этсангизгина билинади.
Йиллар кетидан йиллар ўтди. Оққа, қорага дуч келдим. Яхшиниям, ёмонниям кўрдим, адолатниям, зулмниям гувоҳи бўлдим. Қайси қонун ёки ҳуқуқий норма нима натижа беришини чамалашни ўргандим. АҚШдаги полиция Маҳкамаси, Суд ва Ижро тизими иши қандай йўлга қўйилганлиги билан танишдим. Интернетда ўқияпман, кинофильмларида кўряпман. Инсон қадри, унинг эркинлиги, ҳақиқатни баралла айтиши қаерда юқори ривожланган бўлса ўша мамлакат фуқаролари бой-бадавлат, эркин ва озод эканлар. Сиёсий эркинликларнинг ифодаси иқтисодий тараққиёт гаровидир.
Ҳозирги пайт Европадаги барча ривожланган мамлакатларда давлат бошқарувини бир киши авторитар тарзда бошқариши йўқ. Сталинизмдан бошланган бу одат, мустақилликдан кейин ҳам бизда ўрнашиб қолди. Европада бўлган Гитлер, Муссолини, Франко режимларига тезда чек қўйилди ва улардаги ҳуқуқий пойдеворнинг ҳар томонлама пухта ва кенг қамровли қўйилиши оқибатида тараққиётнинг юқори босқичига эришилди.
Авторитаризмда бир кишининг кайфияти билан боғлиқ тўғри ва нотўғри фикрлар дарҳол қонунлаштириб қўйилади, кейин эса унинг азобини бутун халқ чекади. Америкада Президентнинг ҳар бир гапи қонунлаштирилавермайди. У ерда ҳуқуқшунослардан иборат жуда кучли Конгресс бор, Италияда Сенат, Англияда Лордлар палатаси, Францияда Парламент, Германияда Бундестаг.
Ўзини ривожланган давлатлар қаторида кўраётган Россияда Давлат думасида ҳам ҳар бир қонун лойиҳаси турли-туман йўналишлар орқали таҳлил қилиниб, эркин баҳс-мунозаралар орқали қабул қилинмоқда.
Бизнинг менталитетимизда Давлат Бошлиғини, Ҳукуматни танқид қилиш нарёғда турсин, улар ҳақида шубҳа, гумон қилиш кўникмаси ҳам шакллантирилмаган. Нафақат, давлат бошлиғи ва вазирлар, балки бирон бир мансабдорни танқид қилиш, сатирага олиш, фелъетон қилишга ўтган йилига қадар рухсат йўқ эди.
Ёзувчи ва режиссёрларимизнинг бирон-бир асари йўқ-ки, унда тергов, милиция, прокуратура, суд органлари ходимлари устидан кулинган, уларнинг хато ва камчиликлари фош қилинган бўлса.

Хўш Европадаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари нега қонунларни бузишдан қўрқадиган бўлиб қолишди? Уларга буни ким мажбурлади?
Англо-саксон мамлакатлари ҳуқуқий тизимидаги нормалар билан танишганим ҳамон улардаги жуда кўп нормалар Илоҳий Китоблардан олинганига амин бўлдим. Мисол учун банкротлик тамойилини олайлик. Корхона, ташкилот ёки оддий фуқаро ўзини ўзи банкрот деб эътироф этади. Бу иш судда кўриб чиқилади ва қарздорнинг барча қарзларидан воз кечилади.
Шундай ҳолатлар Таврот, Забур, Инжилдаям бўлиши керак. Аммо, бу Қуръондаям бор. Яъни берган қарзингиз тўланиши учун сабр қиласиз, агар кредитор тўлай олмаса, қарзингиздан воз кечсангиз, энг мақбули шу ҳисобланади. Аллоҳ эса қилган сарф-харажатларингизни бошқа тарафдан тўлдиради.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг хушмуомалалиги, сабрлилиги, фақат қонунга бўйсунишлари, кўча-куйда камтар бўлишлари учун адабиётнинг ҳам роли катта.
Сиз француз, инглиз киноижодкорларининг полиция маҳкамаси, полициячилар устидан кулиши орқали ишлаган бадиий фильм, комедиялар уларнинг таркибида ижобий қаҳрамонлар, соҳанинг инсофли, диёнатли, адолатли кишиларини шакллантирмади деб ўйлайсизми?
Сатира, фелъетон, танқидлар ўз мевасини бериб ҳуқуқ-тартибот соҳаси ходимларини аввало адолатли бўлишга чақирди бу асарлар. Ҳа, улар ҳам қачонлардир полицайларни танқид қилишмасди. Аста-секинлик билан бу ишлар амалга ошди.
Хусусан бундан юз йиллар олдин Артур Конан Дойлнинг Шерлок Холмси ёнида юрган «салласи деса, калласини келтирадиган» полицай Лейстрейди (совет киноижодкорлари талқинида бу қаҳрамон ролини Бронислав Брондуков қойилмақом қилиб ўйнаган)ини ёдга олинг. Француз киноижодкорларининг Фантомас сериалидаги довдир комиссар Жюни эсланг, Пеър Ришар иштирокидаги комедиялар, айниқса унинг «Қора ботинкадаги новча малласоч» фильмидаги содда скрипкачи ролини эсга олинг. Мана сизга махфий хизматлар ҳар қандай оддий фуқарони хоҳлаган куйига солиши мумкинлигига мисол! Англия махфий хавфсизлик хизмати разведкачиси Мистер Бин ҳақидаги фильмлар орқали ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг онги вақти-вақти билан тозалаб турилди. Французларнинг «Такси» сериали ҳам ҳуқуқ-тартибот соҳаси ҳақида, бу сериал Франция полицияси ва ДАНда ишлаётган ходимларнинг «попугини пасайтириб қўйишга» хизмат қилди. «Такси» сериалидан бир эпизодни ёдга соламан. Бу эпизодда мамлакатга пул олиб кираётган инвесторларга қандай муносабат қилиниши кераклиги ҳақида ибрат бор. Германиянинг «Мерседес» автомашинасида ўғирлик ва қароқчиликда гумонланаётганлар француз полиция пункти олдида полиция бошлиғи томонидан тўхтатилади. Жиддий савол-жавоб, тинтувлар бошланаётганда немис ўғрилари француз полиция бошлиғига шундай дейди: «Жаноб! Бизнинг ёнимизда бир неча минг немис маркаси бор, бу пулларни сарфлаш учун Францияга келувдик, бизни ўтказиб юборасизми ёки пулимизни бошқа мамлакатда сарфлайликми?» (диалогдаги сўзлар сақланмаган ҳолда мазмун моҳияти қолинди),-дейди. Шунда полиция раҳбари айби ҳали исботланмаган чет эллик потенциал инвесторни ҳеч бир асоссиз ушлаб турганлиги боисидан қўйиб юборади. Ахир инвестор мамлакатда пул келтиряпти, демак полиция маош оляпти! Барча ривожланган мамлакатларда бюджетга солиқ тўлаётган тадбиркорларни барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари бошга кўтарадилар. Фақатгина факт устида қўлга тушган ёвузларига нисбатан жиддий кураш олиб борадилар.
Бизда бундай фильмлар ишланишига анча вақт бор. Лекин, аста-секинлик билан маданият ва санъат орқали жамиятимиздаги иллатларни тозалаш, тарбиялаш ишларни йўлга қўйишимиз мумкин. Шунда ўз фикрини эркин баён этаётган, ўз ҳақиқати (нотиқнинг айтаётган ҳақиқати нисбий тушунча эканлиги)ни гапираётган ҳар қандай одамнинг ҳуқуқи Конституциямизда кафолатлангилиги ҳақидаги норма фақатгина қоғозда эмас, балки амалда эканлигини бошқаларга кўрсата олишимиз мумкин.